Бразилия терма жамоасининг 17 ёшли иқтидорли ҳужумчиси Эндрик Америка кубоги-2024 фаворитларини санади.
"Турнир фаворитлари? Бразилия ва Аргентина 2024 йилги Америка кубоги финалига чиқиш фаворитларидир. Улар ҳар қандай турнир бош совринига даъвогар бўла олади", - деди ёзда "Реал" сафига бориб қўшиладиган футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Копа Америка 20 июндан 14 июль кунлари оралиғида бўлиб ўтади.