Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Александр Хомяков: «Янги футболчилардан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

«Машъал» - «Бухоро-2» (4:0) баҳси якунига етганидан сўнг муборакликлар устози Александр Хомяковдан қисқача интервью олдик.  

 

- Александр Андреевич, «Машъал» бугунги баҳсда ҳам гол ўтказмасдан йирик ҳисобда зафар қучди. «Бухоро-2» жамоаси билан кечган учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Бу баҳсда фаворит эканлигимиз ўйиннинг бошларидаёқ кўзга ташланди. Чунки рақиб бизга жиддий қаршилик кўрсата олмади. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи таймда биттадан кўп гол уришимиз мумкин эди. Аммо ҳаракатларимиз бесамар кетди. Иккинчи бўлимда эса учта тўп киритишнинг уддасидан чиқдик. «Бухоро-2» менда бирмунча яхши таассурот қолдирди. Уларда иштиёқ бўлди, лекин маҳорат камлик қилди.
 

 

- Сиз биринчи лигада энди ишлаётганингиз йўқ. Аввалги йиллар билан таққослаганда ҳозирги биринчиликнинг савияси қай даражада? 
- Шуни айтишим мумкин, биринчи лига билан олий лиганинг орасида фарқ жуда катта. Биз ҳозирча иккита ўйин ўтказдик ва шу боис бир нарса дейишим қийин. Балки кейинги беллашувларда бирмунча мураккаб рақибларга дуч келсак керак.
 

 

- «Машъал» ўзини анча эркин тутиб ўйнаётгандек кўринмаяптими? 
- Тўғри, шогирдларим баъзан бемалол ҳаракат қилишмоқда. Лекин бу рақибларни менсимасдан ўйнаяпмиз дегани эмас. Ўйлайманки, кейинги турларда янада шиддатли ўйин кўрсатамиз.
 

 

- Жаҳонгир Абдумўминов билан Ихтиёр Тошпўлатовнинг ҳаракатлари борасида нима дея оласиз? 
- Бу икки футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳисобланишади ва уларнинг ўйини менга маъқул келяпти. Жаҳонгир Абдумўминовга жиддий эътирозим йўқ, аммо Тошпўлатов ўз ўйинини янада кучайтирмаса бўлмайди.
 

 

- Янги футболчилар ҳақида фикрингиз? 
- Бу йил сафимизни тўрт нафар янги футболчи билан тўлдириб олдик ва мени хурсанд қилаётган жиҳати янгилар тезда жамоамизга киришиб кетишди. Клишин, Аъзамов, Қўзибоев майдонга тушган маҳал ўзларининг етакчилик хусусиятларини кўрсата олишяпти. Баҳодир Муртазоевга эса бироз вақт керак деб ҳисоблайман.
 

- 6 апрель куни «Бухоро»га қарши кечадиган Кубок ўйини бошқача руҳда ўтади деб ўйлайсизми? 
- Футболда ўйиндан ўйиннинг фарқи бор. Бизда кейинги беллашувгача етарли вақт бор ва «Бухоро» билан ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:15, 01.04.2013.
Ўқилди: 4575 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.