Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Украиналик футболчини гранд клублар ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

“Жирона” ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Виктор Циганковга Европанинг гранд клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради AS.

Унга "Арсенал" ва "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клублар вакиллари трансфер эҳтимоли ҳақида футболчининг атрофидагилар билан боғланишди.

Унга "Тоттенхэм" ҳам қизиқмоқда, аммо "Жирона", "Арсенал" ва "Милан"дан фарқли ўлароқ, "шпорлар" Чемпионлар лигасида эмас, балки Европа лигасида ўйнайди.

"Жирона" Циганковни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилади. Унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Товон пули 30 миллион евро бўлиб, уни клублар тўлашга қодир.

"Жирона" Викторни ўтган қишда "Динамо"дан 5 миллион еврога сотиб олганди.

Киритилди: 18:52, 04.06.2024.
Ўқилди: 1016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик