Сўнгги пайтларда "Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешни "Бавария" ва "Барселона" билан боғлашаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шу билан бирга, 29 ёшли португалияликнинг ўзи "қизил иблислар" билан янги шартнома имзолашни афзал кўрмоқда.
Transfer News Live нашрининг журналист Жейми Жексонга таяниб хабар беришича, Фернандеш «Манчестер Юнайтед»нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланишни истайди. Ҳозирда бу мақомни Маркус Рэшфорд, Каземиро ва Жэдон Санчо эгаллаб турибди. Ҳафтасига 220 000 фунт стерлинг маош оладиган Фернандеш ўзини кам баҳолангандек ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” АПЛ мавсумини 8-ўринда якунлади.