Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Туркманистон термаси бош мураббийи: "Биринчи навбатда яхши кутиб олганингиз учун миннатдорлик билдираман"

Баҳо:
+ | -

Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Мерген Ўразов ва футболчи Арсланмурат Аманов матбуот анжуманида иштирок этди

Мерген Оразов:

— Биринчи навбатда яхши кутиб олганингиз учун миннатдорлик билдираман. Эртанги баҳсда иккала жамоага ҳам омад тилайман.Гуруҳдаги биринчи учрашувда муносиб қаршилик кўрсатган эдик. Ўйлайманки эртанги баҳсда ҳам кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатамиз.

Анталядаги йиғин ҳақида

— Биринчи навбатда қулай шароитлар туфайли Анталяда йиғин ўтказдик. У ерда яхши майдонлар бор ва ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказдик. Қолаверса, Ўзбекистонга айнан Туркиядан келишимиз қулай бўлди.

Гуруҳдаги дастлабки учрашув ҳақида

— Ашхободда ўтган учрашувнинг иккинчи бўлимида чарчоқ ва чемпионатлар орасидаги тавофут сабабли ғалабани сақлаб қололмадик. Чемпионатимизда рақобат кучли эмас. Шу сабаб футболчиларнинг жисмоний ҳолати юқори деб бўлмайди. Лекин тактик жиҳатдан ўсаётганимизни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим.

Ўзбекистон МТЖнинг кучли жиҳатлари ҳақида

— Ўзбекистон, айниқса сўнгги беш йилда жиддий ўсишга эришди. Кўплаб футболчилари хоринда фаолият юритади. Ягона кучсиз жиҳати бу прессинг. Масалан, Эрон бу борада кучлироқ.

Ҳар бир баҳс биз учун муҳим ва эртага Туркманистон шарафи учун майдонга чиқамиз.

Арслонмурод Амонов:

— Яна Ўзбекистонга келганимдан хурсандман. Эртанги баҳсда мезбонлар фаворит. Лекин биз ҳам кучли жиҳатларимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Шунчаки ҳимояланмоқчи эмасмиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади.

Киритилди: 13:31, 05.06.2024.
Ўқилди: 1455 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик