Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Туркия терма жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашуви ҳақида гапирди.
"Мен шундай ўйинни кутгандим. Биз боримизни бердик ва шунинг учун чарчадик. Бироқ, мен майдоннинг рақиб ярмида яхшироқ ўйин кўрсатишимизни кутгандим. Агар буни қилмасангиз, ишлар янада қийинлашади. Бу ўйин бизнинг кейинги тараққиётимиз учун фойдали бўлди", - дейди Спалетти.
Бир кун аввал, 4 июнь куни Италия ва Туркия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтганди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.