Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Равшан Ҳайдаров «Қизилқум»дан истеъфога чиқди

Баҳо:
+ | -

Бир ярим йил давомида "Қизилқум"да фаолият олиб борган Равшан Ҳайдаров, жамоанинг сўнгги пайтда кўрсатган ўйинларидан келиб чиқиб, раҳбарият билан келишган ҳолда истеъфога чиқишни маъқул кўрди.

2012 йилги мавсумда қийин ҳолатда жамоани биринчи лигага тушиб кетишидан қутқариб қолган Равшан Акмалович жорий мавсум олдидан ҳам жамоани янгитдан тузишга мажбур бўлди. Табиийки, бу ҳолат жамоанинг ўйинларига таъсир ўтказди. Бир неча жамоалардан аниқ таклифга эга бўлиб турган Ҳайдаров кетиш олдидан шундай деди:

- "Пахтакор"даги профессионал фаолиятимдан келиб чиқиб Зарафшонга янги қон олиб киришга ҳаракат қилдим. Биринчи йил буни уддасидан чиқдим деб ўйлайман. Қисқа фурсат ичида тузилган жамоа биринчи даврада яхши ҳаракат қилди. Клубнинг расмий сайти ишга тушди. Қолаверса, ОФКдан келган комиссияни аъло баҳога топширдик. Оз бўлсада жамоани профессионал кўринишга олиб келганимиздан хурсандман. Аммо жорий мавсумдаги натижалар туфайли бу ердаги фаолиятимни тугатиб янги ишга ўтишга қарор қилдим. "Қизилқум"даги ёрдамчиларим ўз ишларини давом эттирадилар ва жамоани қийин ахволдан олиб чиқиб кетадилар деган умиддаман. Энг муҳими қўл остимда ҳалол меҳнат қиладиган футболчилар йиғилганлар. Мен уларнинг келажакдаги ишларига омад тилайман”.

Шуни қўшимча қилиш керакки, бундан аввал Алексей Eвстафеев ҳам бор эътборини терма жамоаларга қаратишни мақул кўриб, "Қизилқум"даги фаолиятини тугатган эди.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 14:24, 01.04.2013.
Ўқилди: 5336 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик