"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Антонио Контенинг клубга бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди.
“Мен Антонио Конте “Наполи”нинг янги бош мураббийи эканлигидан жуда фахрланаман. Антонио - энг яхши мураббий ва етакчи, шунинг учун биз Италия футболи чўққисида кўп йиллардан сўнг ўтган йили кубокга олиб келган ривожланиш циклини якунлаганимиздан сўнг биз буюклигимизни тиклашимиз мумкинлигига аминман. "Бугун "Наполи" тарихида янги муҳим саҳифа бошланади", - дея Де Лаурентиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, 2023/2024 йилги мавсум якунига кўра “Наполи” Италия А Сериясида 38 та ўйин ўтказиб, 53 очко жамғарган ва миллий чемпионат турнир жадвалида 10-ўринни банд этганди. Бир мавсум аввал “Наполи” Италия чемпионлигини қўлга киритганди.