"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович клубнинг порлоқ келажагига ишонади.
Ўтган ойда туринликлар Массимилиано Аллегри билан хайрлашди, унинг ўрнини тез орада Тиаго Мотта эгаллаши керак эди.
Сербиялик ҳужумчининг фикрича, янги мураббий билан “Ювентус” янги даврга қадам қўяди.
"Бизда кўплаб ёш ўйинчилар бор ва энди клубимиз учун янги давр бошланади, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ", - дея А Серияда ўтган мавсумида иккинчи энг яхши тўпурарга айланган 24 ёшли футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.
"Ювентус" Италия чемпионатида учинчи ўринни эгаллади ва финал учрашувида "Аталанта" устидан қозонилган ғалаба эвазига кубокда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.