Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Евгений Харин "Краснодар" дарвозабони Сафоновнинг "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Бу хабарни кўрганимда, Матвей ҳақиқатан ҳам «ПСЖ»га ўтиши мумкинлигига шубҳа қилмадим. У жуда зўр ва иқтидорли дарвозабон", - деди Харин Матч ТВ нашрига.
Футболчининг айтишича, "ПСЖ" Россия ва Сербия ўртасидаги баҳсда Сафоновнинг ўйинини кузатган. Бу терма жамоамиз ўртоқлик ўйинларини бекорга ўтказмаётганидан далолат беради", деди Харин.