Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Греция билан назорат учрашувида (2:1) йўл қўйган хатосидан сўнг жамоа дарвозабони Мануэль Нойерни қўллаб-қувватлади.
"Мен Нойернинг ўйинини муҳокама қилишга йўл қўймайман, ҳатто буни қилишга уринманг. Хатодан сўнг, айтиш энг осон нарса - муаммо Мануэлда дейиш.
Бироқ, бир қатор нотўғри ҳаракатлар бор эди. У яхши сейвлар қилди, ҳаммаси жойида", деди мураббий Sky Germany нашрига.