Карло Анчелоттининг ёрдамчиси ва ўғли Давиде Анчелотти "Реал"да қолишга қарор қилди.
34 ёшли италиялик мустақил мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин – унга Франциянинг “Реймс” ва Англиянинг “Лестер” клубини бошқариш таклиф қилинган. Яқинда устоз иккала таклифни ҳам рад этиши хабар қилинганди. Энди, Diario AS хабар беришича, Давиде ҳеч бўлмаганда бўлажак мавсум охиригача "Лос Бланкос" қароргоҳида қолишга якуний қарор қилди.
Кичик Анчелотти отаси каби 2021 йилнинг ёзидан бери "Реал Мадрид"да ишламоқда. Ўтган мавсумда Давиде Карлога Мадрид гигантини Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга ёрдам берган.