“Барселона” ярим ҳимоячиси Ориол Ромеу келажаги ҳақида гапирди.
“Фаолиятимни қаерда давом эттиришимни билмайман. Лекин футболни тарк этиш ниятим йўқ. Мен имкон қадар узоқроқ ўйнашни хоҳлайман", - дейди футболчи.
Ориол ўтган ёзда 3,4 миллион евро эвазига "Жирона"дан "Барселона"га ўтган эди. Футболчининг "блауграналар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 37та ўйинда қатнашиб, битта голга ассистентлик қилган.