Хорватия терма жамоасининг собиқ сардори Дарио Срна 38 ёшли "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг савияси ҳақида гапирди.
"Лука - бу жуда ва жуда ўзига хос инсон. Ҳа, биламан, мен хорватман, лекин у ҳақиқатан ҳам ўзига хос ўйинчи ва ақл бовар қилмайдиган шахс.
Инсонийлик ва профессионал томондан ҳар бир киши ундан ўрнак олиши керак. Менимча, Лука ўз позициясида барча даврларнинг энг яхши футболчиси", - дея Срнанинг сўзларини келтирмоқда FourFourTwo.