Footy Headlines нашри "Ньюкасл"нинг 2024/25 йилги мавсум учун сафар либоси суратларини эълон қилди.
Либос тўқ қизил рангда ишланган, оқ қўшимчалари бор. У Аdidas томонидан яратилган бўлиб, "Ньюкасл" Puma ва Castore билан 14 йиллик шартномалардан сўнг ҳамкорликни янгилади.
1995 йилда "Ньюкасл" биринчи марта Аdidas билан шартнома имзолаганида, компания жамоанинг тўқ қизил рангдаги сафар формасини ҳам яратган. Янги тўплам 1995/96 йилги тўпламга ҳавола.
Янги форма расмий равишда июль ойининг ўрталари ва охирларида тақдим этилади.