Хорватия терма жамоасида тўп тепаётган ҳимоячи Йошко Гвардиол Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ламин Ямал каби ёш ва иқтидорли футболчиларни кўриш жуда ёқимли. Агар у шундай давом этса, у дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиши мумкин.
Мен ўйинни интиқлик билан кутяпман ва ўз вазифамни бажараман", деди "Манчестер Сити" футболчиси матбуот анжуманида.