Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинларининг иккинчи куни ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси спортчилари 1 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин медал:
Меҳриддин Тўрахонов (карате, -60 кг)
Кумуш медал:
Вячеслав Руднев / Анна Вашченко (синхрон сузиш, микст)
Гулшан Алимардонова (карате, -50 кг)
Эркин Қозоқов (самбо, -98 кг)
Нурбек Тўраев (самбо, +98 кг)
Даря Латишева (ушу, таолу)
Бронза медал:
Жасмина Маҳмудова (спорт гимнастикаси, таяниб сакраш)
Муҳаммадабдулазиз Хўжақулов (карате, -67 кг)
Достон Отаболаев (карате, -75 кг)
Феруза Хўрозова (самбо, +80 кг)
Мухлиса Турдиева (самбо, -72 кг)
Мухлисахон Қодиберганова (самбо, -65 кг)
Икки кунлик баҳслардан сўнг Ўзбекистон делегацияси 2 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медаллари билан Россия, Беларус ва Хитой давлатларидан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.