«Реал» собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес клубга жамоа вингери Винисиусни сотиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.
«Менинг фикримча, у икки йилдан бери шартномаси ва мақомига мос бўлган ўйинни кўрсата олмаяпти. Бундан ташқари, у «Реал» имижига ижобий таъсир қилмайдиган кўплаб баҳсли вазиятларда иштирок этди.
«Мен уни сотаман» дейиш жуда осон. Агар кимдир уни сотиб олсагина, мен уни сотардим. Чунки, адашмасам, ўтган йили «Реал» Родригонинг трансферини 70–80 миллион еврога баҳолаган эди, бироқ ҳеч ким ҳатто бу сумманинг ярмини ҳам таклиф қилмади. Шу боис, бундай вазиятда уни олиб қолган ва футболчи ўз формасини тиклашини кутган маъқул.
Диванда ўтириб спорт директори бўлиш жуда осон, аммо реал дунёда сен футболчидан нимани истаётганинг ва у учун қанча таклиф қилинаётганини ҳисобга олишинг керак. Шунга қарамай, агар яхши таклиф бўлса, менинг фикримча, мен уни сотган бўлардим», – деди Сантьяго Канисарес Movistar эфирида.













