Кириш Регистрация
19/06 00:00 Португалия 2-1 Чехия
19/06 18:00 Хорватия 2-2 Албания
19/06 21:00 Германия 2-0 Венгрия
20/06 00:00 Шотландия 1-1 Швейцария
20/06 18:00 Словения - Сербия
20/06 20:00 Насаф - Нефтчи
20/06 20:00 Навбаҳор - Қизилқум
20/06 21:00 Дания - Англия
21/06 00:00 Испания - Италия
21/06 18:00 Словакия - Украина
21/06 21:00 Польша - Австрия
22/06 00:00 Нидерландия - Франция

Евро-2024. Турнирнинг энг бой юлдузлари кимлар? (Топ-5)

Баҳо:
+ | -

Евро-2024да дунёнинг энг зўр атлетлари майдонда ўзини кўрсатишади. Улар ичида эса машҳур номлар ва шунга яраша бой талантлар мавжуд. Масалан, Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппелар ҳозироқ футболни йиғиштириб, қолган умрини ҳеч қаерда ишламай ўтказса ҳам бўлаверади. Негаки, улар ҳозирга қадар катта бойлик жамғаришди. Ҳаттоки, эндигина 20 ёш бўлишига қарамай, Жуд Беллингем ҳам йилига катта даромад кўрмоқда.
Қуйида Европа чемпионатининг энг бой юлдузларини билиб оласиз.

Криштиану Роналду – 471 милллион фунт

Португалия терма жамоаси сардори сешанба куни Чехияга қарши майдонга тушади. Ушбу чемпионат Роналду фаолиятидаги олтинчи Еврога айланмоқда ва кўп эҳтимол, шуниси сўнггиси бўлади. 2020 йилда Роналду ер сайёрасида илк бор 1 миллиард доллар маош олган актив спортчига айланганди. Орадан икки йил ўтиб, у "Ан-Наср" билан икки ярим йиллик шартнома тузди. Forbes журналига кўра, Роналдуга бу давр мобайнида 164 миллион фунт, айнан араб клуби томонидан тўлаб берилган. Шунингдек, 39 ёшли ҳужумчи ҳар йили Nike, Unilever ва Herbalife компаниялари билан тижорий ҳамкорликдан 47 миллион фунт фойда кўради.

Килиан Мбаппе – 141 миллион фунт

2017 йилдан бери Мбаппе дунё танийдиган спортчига айланди. 141 миллион фунт билан у Евро-2024даги иккинчи энг бой футболчидир. Эндигина 25 ёш бўлишига қарамай, Мбаппе аллақачон жаҳон чемпионига айланган. Унинг ҳозирги маоши ҳафтасига 404 минг фунтни ташкил этади. Бу эса йилига 21 миллион фунт деганидир. "ПСЖ" ўтган мавсумда Мбаппе учун ҳафтасига 5.1 миллион фунт маош тўлади. Шундай бўлсада, бу миқдор Роналду оладиган пулнинг саккиздан бир қисмини ташкил этади холос. Мбаппе Hublot, Louis Vuitton, Oakley, Hennessey каби дунё брендлари билан тижорий ҳамкорликдан йилига 15.7 миллион фунт ишлаб топади. Ҳужумчи "Реал"га кўчиб ўтгач, Мадрид шаҳридан 15 миллион фунтлик кошона харид қилган. Нима ҳам дердик, бойга ярашаверади!

Харри Кейн – 72 миллион фунт

Кейн бир йил ичида ўз бойлигини бир йил ичида 24 миллион фунтдан 72 миллион фунтга кўтариб олди. Бу рақамлар ўсишда давом этмоқда. 2023 йилда инглиз ҳужумчиси "Бавария" билан йиллик 21.5 миллион фунтга тенг битим тузганди. Мюнхенликлар сафига ўтиш, 30 ёшли футболчига 30 миллион фунт бонус ҳам олиб келган. Кейн Amazon ва Sketchers билан тижорий ҳамкорликдан ҳар йили 2 миллион фунт ишлаб топади. Ҳозирда Кейн ўз оиласи билан Мюнхенда, йилига 1 миллион фунт тўлаб, ижарада яшамоқда.

Антуан Гризманн – 71 миллион фунт

Гризманн 33 ёшда. Унинг бойлиги эса 71 миллион фунтга тенг. Йилига 21 миллион маош оладиган қаҳрамонимиз, бу борада дунёнинг топ-10 футболчилар рўйхатига киради. Футболдан ташқари, француз юлдузи Puma, Gilette ва Head and Shoulders билан тижорий ҳамкорлигидан йилига 4.7 миллион фунт фойда олади. "Атлетико" футболчиси Мадрид шаҳрида 5 миллион фунтлик уйда истиқомат қилади.

Роберт Левандовски – 67 миллион фунт

Польша терма жамоаси ҳужумчиси 2020 йилда ФИФА ва УЕФА томонидан бериладиган йилнинг энг яхши ўйинчиси мақомига эга бўлганди. Ўша йили Левандовскининг йиллик моаши 23.5 миллион фунтга тенг бўлган. Ҳозир у "Барселона" вакили. 2016 йилда Роберт ўз ватани бўлмиш Польшанинг Варшава шаҳридан 7 миллион фунтлик кошона харид қилганди. Айни дамда унинг бойлиги 67 миллион фунтга тенг.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:11, 15.06.2024.
Ўқилди: 7652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.