«Барселона» ҳимоячиси Серхи Роберто турли клублардан бир нечта таклиф олди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи шартномаси 30 июнь куни якунига етадиган Каталония жамоасидаги келажаги борасидаги қарорни кутмоқда. У муддатларни белгилашни истамайди, балки унга келган таклифларни ўрганади ва баҳолайди.
Футболчига «Жирона», «Севилья» ва «Валенсия» клублари қизиқиш билдирмоқда. Уни Ла Лига ва Европада қолиш ғояси ўзига тортмоқда.