Гарет Саутгейтнинг Англия терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг охиригача амал қилади.
Мутахассис агар жамоа Европа чемпионатида ёмон ўйин кўрсатса, ўз ўрнини тарк этишига бир неча бор шаъма қилган. Айни пайтда Mirror саҳифаларида Англия футбол ассоциацияси раҳбарлари Саутгейт билан хайрлашишни режалаштирмаётгани ҳақида маълумот берилган.
Раҳбарлар Гаретдан жамоани 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлашни, яъни шартномани узайтирмоқчи. Қайд этилишича, Саутгейт Англия терма жамоаси Евро-2024да гуруҳда қолиб кетган тақдирда ҳам ўз ишини йўқотиши даргумон.