Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

“Shurtan-Ladies” лагеридан дараклар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан бу йилдан эътиборан олий лига клублари қошида футбол бўйича аёллар жамоаси тузилиши ва мазкур жамоаларнинг олий лига ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларида қатнашишини таъминлаш белгилаб қўйилган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Шўртан”да ҳам ана шундай жамоа тузилгани ҳақида сайтимиз орқали аввал бериб ўтгандик. “Шўртан”нинг футбол бўйича қизлар жамоаси “Shurtan-Ladies” деб номланадиган бўлди. Футболчилар кеча пойтахтга келиб бугун Чиғатойдаги “Футбол-Мед”да тиббий кўрикдан ўтишди ва бундан буён эътиборни чемпионат баҳсларига қаратишади.

Ҳозирда “Shurtan-Ladies”да Гўзал Муҳутдинова катта мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. У 1984 йилда Қашқадарё вилояти, Касби туманида туғилган. Футболчи сифатида 2003-2006 йиллар мобайнида “Севинч” таркибида тўп сурган. Шунингдек, Самарқанднинг “Шердор”, мини-футбол бўйича Зарафшоннинг “Строитель” клубларида ҳам фаолият олиб борган. Мураббийлик ишини эса 2006 йил Касби туманидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида бошлаган. Қолаверса, ўша йили “С” лицензияси учун курсларда ҳам таҳсил олган. Гўзал Муҳутдинова “Шўртан”да фаолият олиб бориш билан бирга ёшлар терма жамоамизда ҳам катта мураббий бўлиб ишламоқда. У бош мураббий Владислав Ханга ёрдам бериб келяпти.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Shurtan-Ladies” қизлари бугун тиббий кўрикдан ўтишди. Шундан сўнг футболчиларни миллий чемпионат ва Кубок баҳсларига қўйиш учун рўйхатдан ўтказиш бошланади. “Shurtan-Ladies” ўзининг дастлабки беллашувини Ўзбекистон Кубоги доирасида 15 апрель куни Ғузорда ўтказади. Шу куни Гўзал Муҳутдинова шогирдлари “Бухоро”га қарши баҳс олиб боришади. Икки ўйиндан иборат беллашувнинг жавоб учрашуви эса 18 апрель куни Бухорода ўтказилади. Ушбу жуфтлик ғолиби 16 ва 19 июнда “Машъал” – “Сурхон” ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Футболчи қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати учрашувлари эса 23 апрелдан старт олади. Бизга маълум бўлишича, мусобақа икки босқичдан иборат бўлиб, дастлабки босқич 23-26 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтади. Иккинчи босқич баҳслари эса 11-15 май кунлари Урганч шаҳрида ўтказилади. “Shurtan-Ladies” Ғарб минтақасидан жой олган бўлиб, ушбу минтақада жами 9та жамоа иштирок этади. Булар – “Қирқ қиз”, “Тўмарис”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Севинч”, “Машъал”, “Shurtan-Ladies” ҳамда “Сурхон”. “Shurtan-Ladies” чемпионатдаги биринчи учрашувни 23 апрель куни “Тўмарис”га қарши ўтказади.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 22:23, 04.04.2013.
Ўқилди: 4650 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.