Мадриднинг “Реал” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Евро-2024 дастлабки ўйинида терма жамоадоши Ламин Ямалнинг ўйинини эътироф этди.
Испанияликлар Хорватия термасини ишончли тарзда мағлуб этишди - 3:0. Карвахаль биринчи бўлим охирида дарвозани ишғол қилиб, таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди, голли узатма муаллифи эса 16 ёшли Ямал бўлди.
"Ламин жуда яхши ўйнади ва бир неча вазиятларда у дуэлларда Йошко Гвардиолдан устун келди. Иккала қанот вингеримиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди”, деди “Реал” футболчиси ўйиндан кейинги интервьюсида.