Хорватия терма жамоаси дарвозабони Доминик Ливакович яқин орада клубини ўзгартириши мумкин. 29 ёшли футболчига "Селтик" қизиқиш билдирмоқда. Шотландлар трансфер учун тахминан 9 миллион евро таклиф қилмоқда.
Ўтган ёздан бери Ливакович Туркияда "Фенербахче" сафида тўп тепмоқда. Бу жамоа сафида 40 та ўйинда хорватиялик футболчи ўз дарвозасидан 40 та гол ўтказиб юборган.