Жоау Феликс фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Fanatik хабарига кўра, "Фенербахче" "Атлетико Мадрид"га тегишли ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.
Жамоа бош мураббийи Жозе Моуринбо Феликс билан учрашиб, уни лойиҳа истиқболига ишонтиришга ҳаракат қилмоқчи. Музокаралар жараёнида иккала португалияликнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш ҳам иштирок этади.
Шу билан бирга, аввало клублар келишиб олишлари керак. "Фенербахче" "Атлетико"ни Феликсни ижарага беришга кўндириши керак.
Футболчининг ўзи аввалроқ "Барселона"да қолиш истагини билдирган эди.