Кристиан Эриксен Дания терма жамоаси тарихидаги футбол бўйича Европа чемпионатида гол урган энг ёши катта футболчига айланди.
16 июнь куни у Евро гуруҳ босқичида Словения билан ўйинда гол урди. "Opta" маълумотларига кўра, бу вақтда у 32 ёшу 123 кунлик эди.
Эриксен Евро-2020 доирасида Финляндия билан ўйинда юрак хуружидан 1100 кун ўтиб, 2024 йилги Европа чемпионатида гол урди.