Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер 2024 йилги Европа чемпионати вақтида ўзига нисбатан қилинган танқидларга жавоб қайтарди.
"Мен ҳеч нарса ўқимайман. Ҳар доим ўз ўйинимни фақат унга масъул одамлар билан бирга таҳлил қиламан. Биз ҳамма нарсани муҳокама қиламиз, фрагментларни томоша қиламиз ва шунга асосланиб менинг ишимни баҳолаймиз. Шу боис ўзимга айтилаётган танқидлар ҳақида кўп ўйламагандим. Мураббийлар, бошқа ўйинчилар ўртасидаги ишончли муносабатлар муҳим. Жамоамизга эса ишонч катта", - деди Нойер матбуот анжуманида.