Англия терма жамоаси футболчиси Трент Александр-Арнольд Сербия билан 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида марказий ярим ҳимоячи сифатидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, бу қарор яхши. Бу жисмонан талабчан эди, лекин сиз Деклан ва Жуд каби ўйинчилар билан ўйнаганингизда ва сизнинг орқангизда тўртта тажрибали ҳимоячи бор.
Менеджер Стив Холланд ва мен бу лавозимда жуда кўп иш қилдик, шунинг учун мен яхши тайёргарлик кўрдим ва мендан нима талаб қилинишини билардим", - дея Александр-Арнольднинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Навбатдаги учрашувда Англия терма жамоаси Дания терма жамоасига қарши майдонга тушади.