Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер ўз терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионатидаги истиқболлари ҳақида гапирди. Германия турнирни Шотландия устидан ишончли ғалаба (5:1) билан бошлаган эди.
"Германия терма жамоасининг Евро-2024'даги истиқболлари қандай? Бу жуда яхши савол. Олдинги йирик турнирлар бошида яхши ва ёмон ўйинларни ўтказдик. 2014 йил Португалия билан ўйинни ҳам яхши бошлагандик. Аммо Шотландияга қарши ўйинда бўлгани каби устунлик қилмаган эдик.
Шотландияга қарши ўйинга ўхшаш ўйин турнир бошида ёрдам бериши аниқ. Автогол ўтказиб юборганимизда майдондаги барча футболчилар хафа бўлишди. Бу яхши белги. Биз учун нафақат гол уриш, балки яхши ҳимояланиш ҳам муҳим", - деди Нойер матбуот анжуманида.