Украина терма жамоаси ҳимоячиси Александр Зинченко 2024 йилги Европа чемпионатидаги илк ўйинда Руминиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Хабарингиз бор, Украина терма жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
"Нима дейишни билмайман. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларнинг кўзига қараш уят. Фақат шуни айта оламанки, кейинги ўйинда ғалаба қозониш ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун қўлимиздан келганини қиламиз", — деди Зинченко.
Украина терма жамоаси 21 июнь, жума куни Евро-2024 доирасидаги иккинчи ўйинни ўтказади. Сергей Ребров шогирдлари Словакияга қарши баҳс олиб боради.