УEФА Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати 1-тури доирасида Англия билан ўйиндан сўнг Сербия терма жамоасига нисбатан интизомий иш қўзғатди.
Сербия терма жамоасига қуйидаги айбловлар қўйилади: “буюмларни улоқтириш” ва “спорт тадбирига мос келмайдиган провокацион хабарни узатиш”.
УEФА ахлоқ ва интизом бўйича ходими "камситувчи хатти-ҳаракатлар" бўйича интизомий текширув ўтказади.