Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Душан Тадич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагни мақтади.
Тадич аввалроқ “Аякс” сафида Тен Хаг қўл остида ўйнаган. “Тен Хаг мен билан ишлаган энг яхши мураббий.
У кунига 24 соат, ҳафтасига етти кун футбол билан банд. У ҳар доим тактика ҳақида ўйлайди. У ҳар доим ривожланишга интилади”, - деди Тадич.