"Реал Мадрид" ва Украина терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунин "Қироллик клуби"да қолиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Реал Мадрид"да қолишни истайманми? Мен ҳозир жамоам билан биргаман, 100% бунга эътибор қаратганман. Ундан ташқарида содир бўладиган ҳамма нарса учун менда аллақачон агент бор. Аммо ҳаётда сиз ҳеч қачон аниқ нарсани билмайсиз. Лекин, албатта, ҳа, хоҳлайман", - дея Лунин сўзларини келтиради AS.
Аввалроқ ОАВда Луниннинг атрофидагилар "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти украиналик футболчига Чемпионлар лигаси финалида дарвозани ишониб топширмаганидан норози экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Шунингдек, Лунинга "Ювентус", "Арсенал" ва "Атлетико Мадрид" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган.