Якшанба куни 2024-йилги Европа чемпионатида Сербия ва Англия терма жамоалари ўртасида гуруҳ босқичининг биринчи туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди.
Англия терма жамоаси мухлисларидан бири, афтидан, Гелзенкирхендаги стадионда спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилган ва ухлаб қолган.
Стадион ходимлари ухлаб ётган одамни пайқамади ва у ухлашни давом эттирди. Натижада ишқибоз эрталаб бўм-бўш стадионда уйғонган.
Совуқдан қалтираган англиялик мухлис видео тасвирни олиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Сербияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ягона гол ҳужумкор ярим ҳимоячи Жуд Беллингем томонидан киритилди.