Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Мбаппе ўртача 2 ойни ўтказиб юбориши мумкин - шифокор

Баҳо:
+ | -

Куни кеча ўйинда Мбаппе жароҳат олиб майдонни тарк этди. Илк маълумотларга кўра футболчининг бурни синган. Мухлисларни Килианнинг қачон майдонга қайтиши қизиқтирмоқда.

Футболчи бурни синганда жароҳатнинг оғир-енгиллик даражасига қараб реабилитация жараёни ўртача 1-3 ой вақтни олади. Оғир ҳолларда 6 ойгача чўзилиши мумкин. Чунки гап фақат бурун суягининг синиши ёки унинг битиши ҳақида эмас, балки ҳолат ортидан бош мияга етказилган жароҳат даражаси ва уни тўлиқ тузалиш даври ҳам инобатга олинишидадир.

Килианга тўхталсак. Ҳозирги маълумотларга таяниб айтиш мумкин-ки, агарда Мбаппе операция столига ётадиган бўлса у учун Европа чемпионати тугайди ва мухлислар суюклисини ўртача 2 ойдан кейин майдонда кўришлари мумкин бўлади. Агарда жароҳат операция талаб қилмаса ҳам Килиан учун Европа чемпионати сўроқ остида қолаверади. Мухлисларга таскин сифатида энг яхши тахминларга таянсак ҳам футболчи финалга яқин ўйинлардагина (агарда жамоаси етиб борса) янги имиджда – ҳимоя ниқобида майдонга тушиши мумкин бўлади.

Манба: https://t.me/abrorpirmuhammad
Киритилди: 11:17, 18.06.2024.
Ўқилди: 2868 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3404]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3219]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3200]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3189]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2847]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2198]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2167]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2128]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2062]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2038]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик