Грузия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан трибуналарда муштлашув келиб чиқди.
Евро-2024 гуруҳ босқичининг 1-тури бошланиши олдидан Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида жамоалар мухлислари ўртасида можаро келиб чиқди. Мухлислар бир-бирини уриб, ҳар хил нарсаларни улоқтириб, устига сув сепишди.
Тез орада хавфсизлик ва полиция мухлислар орасига кириб, тўқнашувни тўхтатишга муваффақ бўлди.