Кириш Регистрация

"Атлетико"нинг 20 миллион евролик таклифи "Челси" томонидан рад этилди

Баҳо:
+ | -

Конор Галлахер "Атлетико Мадрид"га ўтиши мумкин.

AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфери бўйича аллақачон "Челси" билан боғланган ва 20 миллион еврога тенг бўлган илк норасмий таклифни билдирган, бироқ рад этилган.

"Кўклар" 24 ёшли футболчини сотишга тайёр, бироқ 50 миллион евро атрофида даромад олишни кутмоқда. Бу миқдор "матрасчилар" учун жуда катта, бироқ музокаралар бироз вақтдан кейин давом этиши кутилмоқда.

Англиялик футболчини "Атлетико"нинг спорт раҳбарияти ҳам, бош мураббийи Диего Симеоне ҳам яхши кўришади. Галлахер кейинги ўн йил ичида натижа бера оладиган футболчи сифатида кўрилади.

Қайд этилишича, мадридликлар ёзда таркибда катта ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Клуб ярим ҳимоячининг трансферидан ташқари икки нафар марказий ҳимоячи ва бир ҳужумчини ҳам сотиб олмоқчи.

Киритилди: 18:28, 19.06.2024.
Ўқилди: 2288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик