Бугун, 19-июнь куни Штутгартдаги "Мерседес-Бенц-Арена"да Германия ва Венгрия терма жамоалари ўртасида 2024-йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг бош ҳаками сифатида нидерландиялик Денни Маккели ишлади. Ўйин 2:0 ҳисобида немис жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
23-дақиқада Венгрия жарима майдончасидаги қатор хатолардан сўнг Жамол Мусиала гол урди. 67-дақиқада Илкай Гюндоган дублга эришди ва немислар ишончли ғалабани тантана қилди.