Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Венгрияга қарши ўйиннинг (2:0) энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УEФА расмий сайти хабар берди.
“Гюндоган биринчи бўлимда голли узатмани амалга оширди, иккинчи бўлимда эса ўзи гол урди. Ақлли, изчил ўйин! У заиф ҳимояланган жамоага қарши ўйинда ҳам ўзига ишонди”, — дейилади УEФА баёнотида.