Стив Кларк Шотландиянинг Швейцария билан ўйинидаги дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
Евро-2024 2-тур учрашувида жамоалар дуранг ўйнашди. Шотландия терма жамоаси биринчи турда Германиядан 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
“Биринчи ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олмадик. Биринчи ўйинни муваффақиятсиз деб таснифлаш керак.
Бугун биз прессинг, тўп учун курашиш ва майдонда юқорироқ ўйнашга қарор қилдик. Айтишим керакки, у жуда кучли Швейцария жамоасига қарши бўлди.
Бу тенг савиядаги икки жамоа ўртасида яхши ўйин бўлди. Энди бизга албатта ғалаба керак. Ишонаманки, уч очко олсак, кейинги босқичга чиқамиз.
Бу биз кутган нарса эди. Сўнгги уч-тўрт йилдан бери шундай ўйнаяпмиз. Биз нима қилишимиз кераклигини билардик”, деди Шотландия бош мураббийи.