Адриен Рабьо Килиан Мбаппенинг жароҳати билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ҳужумчи душанба куни Австрия терма жамоасига қарши Европа чемпионати 1-тур учрашувида (1:0) бурнини синдириб олганди. Кеча у машғулотларга қайтгани маълум бўлди. Эртага французлар Нидерландияга қарши майдонга тушади.
“Буруннинг синиши дунёнинг охири эмас. Килиан тез орада биз билан бўлиши керак.
Килиансиз ўйнаш қийин бўлиши мумкин. У жуда муҳим жамоадошимиз ва сардоримиз, шунинг учун бу нафақат бизга, балки рақибларга ҳам таъсир қилади - улар ўйинга бошқача тайёргарлик кўришлари керак бўлади.
Яширмайман, биз унинг ўйнашини албатта хоҳлаймиз. Аммо захира ўриндиғидаги ўйинчиларга қараб, менимча, Килианни алмаштириш учун бизда етарли ресурслар бор.
Усиз бироз қийинроқ бўлади, лекин мен жамоамиздаги барча буюк футболчиларга ишонаман”, деди франциялик ярим ҳимоячи чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.