Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоанинг ҳужумдаги қийинчиликлари ҳақида ўз фикрини айтди. Евро-2024 нинг иккита ўйинида "уч ранглилар" фақат битта гол уришди. Бу ҳам Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Максимилиан Вебернинг автоголига айланди.
"Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бу шахсан менга ҳам тегишли, чунки мен бир нечта яхши имкониятларни қўлдан бой бердим. Дастлабки икки ўйинда тактика ва ҳимоявий ўйин борасида яхши ўйнадик, лекин жуда кам гол урдик. Биз хотиржам бўлишимиз керак", - деди Гризманн.