Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Роберт Пирес Килиан Мбаппенинг аввал айтган сўзларига изоҳ берди.
Футболчи Европа чемпионлигини қўлга киритиш жаҳон чемпионатини ютишдан ҳам қийинроқ эканини айтган эди.
"Балки Килианни нотўғри тушунишгандир? У шунчаки айтмоқчи эдики, Европа чемпионатида ғалаба қозониш жуда қийин? Бу тўғри, лекин агар Франция терма жамоаси энди Америка кубогига борса, у ерда катта муаммоларга дуч келган бўларди.
1998 йилги Парагвайга қарши ўйинимизни эслайман, жуда қийин бўлганди, зўрға ғалаба қозондик. Кейин эса жаҳон чемпионати финалида Франция Аргентинага мағлуб бўлди”, — дея Пиреснинг сўзларини келтиради ESPN.