«Милан»нинг янги бош мураббийи Паулу Фонсека Рафаэль Леау билан учрашди.
Учрашув Евро-2024 доирасидаги Португалия терма жамоаси базасида бўлиб ўтди.
"La Gazette Dello Sport" хабарига кўра, Фонсека Леауни 2024/2025 йилги мавсум учун лойиҳанинг асосий қисми сифатида кўрмоқда. Учрашув давомида мураббий футболчига ишонч билдирди.
Аввалроқ Леау «Милан»ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.