Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Роналду: Зарба бериш олдидан ички нидо

Баҳо:
+ | -

Мухлислар Криштиану Роналду жарима зарбасини амалга оширишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлашди.

Чунончи, португалиялик юлдуз Евро-2024 стартидан олдин Ирландия термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида жарима нуқтасидан зарба бериш чоғи яна ўз-ўзига нималарнидир пичирлади ва якунда дарвоза устунини титратди.

Табиийки, Криштианунинг персонал ва синч­ков мухлислари унинг жарима зарбаси ижроси олдидан ўзига пичирлаганини пайқамасдан қолмадилар. Шу тариқа ижтимоий тармоқларда 39 ёшли футболчи дарвоза устунини мўлжалга олишга қадар ўз-ўзи билан нима ҳақда гаплашганини аниқлаш бўйича муҳокамалар бошланиб кетди. Хусусан, Х (олдинги «Твиттер») фойдаланувчиларининг аниқлашларича, «Ал-Наср»да ўйнаш асносида ҳам юксак мавқени туширмаган ҳужумчи зарбага чоғланган вақт ўзини алоҳида руҳлантирган: «Гол ур, бу сен учун одатий ҳол». Ҳа, Роналду шундай йигит - ўзига қаттиқ ишонади, буни бутун вужудига сингдиришни ҳам билади. Маълумот учун, фаолияти давомида жарима зарбаларидан жами 63та гол урган Криш футбол тарихидаги энг кучли стандарт ижрочилари қаторида бормоқда.

Айтганча, Роналду ирландлар билан ўйинда яна бир жаҳон рекордини ўз номига расмийлаштирди. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси ҳисоб-китоб­ларига кўра, португалиялик юлдузнинг профессонал даражадаги ўйинлари сони 1226тага етди. У шу тариқа гвардиячилар рўйхатида Бразилия миллий жамоаси собиқ дарвозабони Рожерио Сенини ортда қолдирди. Роналду ҳисобидаги ўйинлар тақсимоти: миллий чемпионатлар (Португалия, Анг­лия, Испания, Италия ва Саудия Арабис­тони) - 698та, миллий кубок/суперкубоклар - 101та, клублар миқёсида халқаро турнирлар - 220та, терма жамоа - 207та.

Яна бир факт шуки, Криштиану фаолиятидаги 900-голга тобора яқинлашмоқда. Ирландия термасига қарши «ўртоқлик»да «дубл»га эришган 39 ёшли футболчининг жами голлари сони 895тага етди. Шундан 130таси Португалия терма жамоаси либосида урилган. Оддий айтганда, Роналду эндиликда португаллар учун урган ҳар бир голи билан бу борада ўзига тегишли жаҳон рекордини янгиламоқда. Маълумот учун, Криш етакчилигидаги Португалия миллий жамоаси Евро-2024да муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқди…

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 23.06.2024.
Ўқилди: 3104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.