Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Поль Погба ўз жамоасининг "Пескара" устидан қозонган ғалабасига(2:1) изоҳ бериб ўтди.
"Бавария"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг бизга ғалаба зарур эди. Уч очко олганимиздан ҳурсандмиз. Энди бўлса мюнхенликлар тўсиғидан ўтишга уриниб кўрамиз. Пирло менга кўп нарсаларни ўргатмоқда. Умид қиламанки, келажакда менинг ҳам фаолиятим ҳудди уникидек бўлади," – дея Поль Погба сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sport нашри.