Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳимоя ниқобида ўйнаган вақтларини эслади. Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе бугун Европа чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Польшага қарши ўйинда ниқоб кийган ҳолда майдонга тушиши керак.
“Ниқоб билан ўйнаш умуман яхши эмас, айниқса ҳужумчи учун. Бу мен учун қийин бўлди, ўша лаҳзалар ҳамон эсимда", - дея Левандовски сўзларини келтирмоқда Barca Universal.
Левандовски 2014/15 йилги мавсумда Пеп Гвардиола қўл остида "Бавария" сафида ҳимоя ниқобини таққан эди. Бу польякнинг Мюнхен клубидаги дебют мавсуми эди.