Испания терма жамоасининг 38 ёшли қанот ҳимоячиси Хесус Навас ЖЧ-2026'да терма жамоа сафида ўйнашни ўйлаяптими, деган саволга жавоб берди.
"Мен ҳар куни футболдан завқланаман. Европа чемпионатида иштирок этяпман. Келажакда нима бўлишини билмаймиз. Ҳозир кўпчилик биздан хавотирда. Вақти келганда келажак ҳақида ўйлаймиз", - дея Наваснинг сўзларини келтиради AS.
Испания терма жамоаси тўққиз очко жамғариб, "B" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.