"Милан" "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" белгиялик футболчини шу ёзда сотишни кутмоқда, футболчининг ўзи эса яна А Серияда ўйнашни хоҳлайди.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, сешанба куни "Челси" ва "Милан" 31 ёшли форварднинг трансферини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказишган. Бундан ташқари, яқин вақт ичида “россонерилар” вакиллари футболчининг атрофидагилар билан учрашиб, ҳамкорлик шартларини келишиб олишни режалаштирмоқда.
Ромелу Лукакуга давогарлар орасида "Наполи" ҳам бор, унинг янги бош мураббийи Антонио Конте шартномани якунлашни хоҳлайди.