Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Украина терма жамоаси Бельгияга қарши баҳс олиб боради.
Ўйин олдидан Украина терма жамоаси устози Сергей Ребров фикр билдирди.
“Бельгия – жуда кучли рақиб. Гуруҳимиз бошланишидан олдин ҳамма бельгияликларнинг фаворит эканлигини тушуниб етганди.
Аммо бу турнирда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Словакия билан бўлган ўйинни эслай оласиз. Албатта, бу жуда кучли жамоа.
Биз рақибни ҳурмат қилишимиз керак, лекин ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак", - дея Ребровнинг сўзларини келтиради УEФА сайти.